27 January 2013
13:39 -
Баҳс: Андижонда қурилаётган “президент уйлари”дан миллатнинг асоссиз қўрқоқлигича
“Ҳаракат” хатқутисидан: Узр-ку, мени фикрим шундаки, бахс икки савиядош ёки савияси бир бирларига якин кишилар уртасида булиши мумкин. Уз фикрига эга булмаган, фикрини тулик тушинтириб бера оладиган одам - бахс катнашчиси була олмайди.
Турон Буюк Сиз Узбекистондаги ахолини деярли хаммасини ушбу Андижонлик ватондошингизга ухшатканингизга узр-ку, кушила олмайман. Бугунги кунга келиб Узбекистон ахолисининг купчилиги тизимни ва хусусан Президентнинг узини ёмон куради. Чунки турмуш тарзи энг паст даражада бизда. Аммо куркув бизда жудаям кучли кон-конимизгача сингиб кеткан. Ва бу хар доим хам асоссиз деб булмайди. Канчадан канча одам улиб ёки камалиб кеткани купчиликни ёдида. Ахоли уртасида тугри таргибот ва ташвикот ишларини олиб боришга эришсак, ишонтириб айтаманки, натижа умуман бошка куринишда булади.
“Ҳаракат” таҳририятидан: Ҳурматли ўқувчимиз, шу ёзган сўзларинингиз Сизни йўқ қилиш ёки қамаш учун асос бўлоладими? Ўзбекистонда яшаётган мухолифатчилар ўз исмларини кўрсатиб, тузумни очиқдан-очиқ танқид қилмоқдалар. Тўғри, Ўзбекистонда бу танқидларни эълон қилиш имкони йўқ. Шу сабабли бизнинг сайтимизда ўз фикрларини ёзмоқдалар.
Хўш, Сиз нимадан қўрқасизку, ўз исмингизни кўрсатмайсиз, ёки қулликдан қутилиш учун курашаётганлар сафига қўшилмайсиз? Қўрқув асосли бўлса, буни тушуниш мумкин. Аммо, ўзбекларнинг, айниқса, ўзбек зиёлиларининг қўрқувини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Бу қорамолларга айланганларнинг қўрқувидир.
Асоссиз қўрқув одамларга хос нарса эмас. Қани ўйлаб кўринг, қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёққан кунлари, Эркин Воҳид ёки Абдулла Ориф Президент Ислом Каримга мурожаат қилиб, “Ислом ака, бир нарса қилмасак бўлмайди, бизни тарих кечирмайди” десалар, Ислом Карим уларни йўқ қилармиди? Бир гуруҳ Ўзбекнинг мардлари - бирликчи ва эзгуликчилар Қирғизистон элчихонаси олдида “Ўзбекларга қарши геноцид тўхтатилсин!” шиори остида пикет қилдилар, уларни миршабхонада 3-4 соат ушлаб туриб, қўйиб юборишди. Аммо, ҳозир қирғизлардан қасос оламан деб гўёки фарёд қилаётган Дадахон Ҳасан ўша пикетдан хабари бўлса ҳам, у ерга чиқмади. Нимадан қўрқди? Расмдаги отахон Қаҳрамон ака Ғофуров нега ҳеч нарсадан қўрқмади?
Сиз ўзингизни ва бошқаларни оқлашга ҳаракат қилмоқдасиз, холос. Аслида, қўрқадиган ҳеч нарса йўқ. Ўзбеклар қорамолларга айланганини тан олинг. Мақсадимиз – Ўзбекни қайтадан миллат қилиш. Қиламиз ҳам. Аммо, Сиз тамошабин бўлиб қолаверасизми? Яъни, қорамол бўлиб?