22 January 2013
19:17 -
Бокс бўйича миллий терма жамоамизга Марс Қўчқоров мураббийлик қилади
Ўзбекистон Бокс Федерацияси бошқарув кенгаши қарори билан машҳур мутахассис Марс Қўчқоров мамлакат миллий терма жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди. Шу пайтга қадар турли сабаблар, хусусан, спорт ичидаги мафия ва коррупция туфайли Хитой ва Жанубий Корея каби давлатларда фаолият олиб борган мутахассис Андижон бокс мактабига етакчилик қилган ва Мухаммадқодир Абдуллаев, Ўткир Ҳайдаров, Руслан Чагаев, Тимур Туляков сингари чемпионларни етиштирган.
56 ёшли Марс Қўчқоров миллий терма жамоани 12 йил бошқариб келган Шароф Худойбердиевнинг ўрнини эгаллади.
56 ёшли Марс Қўчқоров миллий терма жамоани 12 йил бошқариб келган Шароф Худойбердиевнинг ўрнини эгаллади.