22 January 2013
20:31 - Жиззахда эркин индустриал зона ташкил қилинади
18 январда ўтказилган Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг "2012 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2013 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифалари тўғрисида"ги Қарорида диққатга сазовор лойиҳалар ҳам бор. Улардан бири, шубҳасиз, Жиззах вилояти ва унга чегарадош ҳудудларнинг ресурс базасидан самарали фойдаланиш, саноат ва экспорт салоҳиятини ривожлантириш учун инвестицияларни ҳамда илғор инновация технологияларини жалб этиш мақсадида эркин индустриал зона ташкил этиш бўйича ишлар бошлашдир.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Навоий вилояти ҳамда Ангрен шаҳарлари ҳудудида ана шундай эркин ва махсус индустриал зоналар ташкил қилинган бўлиб, у ерда қатор ишлаб чиқариш объектлари фаолият олиб бормоқда.