22 January 2013
18:28 - Тошкентда яна 5 нафар диндор устидан маҳкама битди
Кеча жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг Ф. Шодмонов раислик қилган маҳкамаси жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи диний материаллар тарқатганликда айбланган Одилжон Шодмоновни 8 йилга озодликдан маҳрум қилди, ноқонуний диний уюшма тузганликда айбланган Фазлиддин Низамутдинов, Даврон Ишмуҳамедов, Даврон Зокиров ҳамда Адҳам Ҳожиевни йирик миқдордаги жарималар билан жазолади.

Диндорлар устидан ўтган маҳкама ҳақида хабар қилган Ҳуқуқ Ҳимоячиларининг Ташаббус Гуруҳи раҳбари Суръат Икромовга кўра, диндорларга қўзғатилган жиноят ишлари одатдагидек сохта ва уйдирмадир. Бироқ Икромов хабарларида бу ишларнгинг сохта жиҳатларини асословчи бирон факт ёки аргумент келтирмайди. Аммо, тахмин қилиш қийин эмаски, жазолангларнинг мақсади Ўзбекистонни исломий давлатга айлантириш бўлган. Ўзбекистон қонунларига кўра, бу жиноят эканлигини жаазоланганларни қўйиб туринг, Суръат Икромовнинг ўзи ҳам билмаслиги мумкин.