19 January 2013
03:35 -
«Ижтимоий фикр»: ўзбеклар фаровонликдан маст, келажагига ҳам ишонишади
Сўровда иштирок этган ўзбекистонликларнинг 80 фоизи ўзи истиқомат қилаётган жойдаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни олқишлайди. «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази маълумотлари ана шуни тасдиқламоқда. Марказ томонидан 2012 йилда Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланишига аҳоли муносабатини аниқлашга қаратилган ижтимоий сўровда Ўзбекистоннинг гўё барча шаҳар ва қишлоқларда истиқомат қиладиган турли касб эгалари, ҳар хил ёш ва ҳамда миллатга мансуб хотин-қизлар ва эркаклар иштирок этган.
Марказ бу гал ҳам Ўзбекистон фуқаролари Ислом Карим юритаётган ички ва ташқи сиёсатни, амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотларни тўла қўллаб-қувватлашига амин бўлибди. Сўров иштирокчиларининг аксарияти (90 фоиз) кириб келган янги йилда мамлакатининг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти янада мустаҳкамланишига ишонади.
Бундай натижалардан ҳайрон бўлмаслик керак, дейди мухбиримиз. Ўз миллатдошлари Қирғизистонда тириклайин ёқилганда оғзини очмаган ўзбеклар ош ейишдан бошқа нарсани билмайдиган мардикорлар тўдасига айлантирилганини доим ёзиб келмоқдасиз. «Ижтимоий фикр» эълон қилган маълумотлар бизнинг фикримизни тасдиқлайди, холос.