19 January 2013
03:12 - Тошкентда хавфли қотиллар ҳибсга олинди
Бу борада Бош прокуратуранинг матбуот хизмати хабар тарқатган. Икки аёл ва бир нафар гўдакни ваҳшийларча ўлдирган икки шахс ҳозирда изоляторда сақланмоқда. Пойтахтнинг Яккасарой туманида икки аёл ва унинг норасида гўдагини чавақлаган қотилларнинг бошқа ишларга ҳам алоқаси бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Ичики ишлар вазирлиги ходимларига кўра, Зангиота туманида яшовчи бу икки жиноятчи қотилликларни талончилик мақсадида амалга оширган. Қотиллар ашёвий далиллар билан ушланди, улардан жиноят жойидан ўғирланган ашёлар олиб қўйилди.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноиий иш қўзғатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади матбуот хизмати хабарида.