19 January 2013
04:04 - Силга чалинган беморлар эндиликда мажбурий даволанади
Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатаси сил касаллигига чалинганлар учун даволанишни мажбурий қилишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини муҳокама қитлагни ҳақида кечаги "XXI аср" газетаси маълум қилди. Газетага кўра, Ўзбекистонда сил бўйича эпидемиологик кўрсаткич минтақа давлатларига қараганда қониқарли эканига қарамай, касалликка қарши курашиш тизимида қатор муаммолар мавжуд. Сўнгги ўн йилликда бу касалликнинг клиник кўринишлари кескин ўзгариб, аҳоли саломатлиги ва унинг муҳофазасига жиддий хавф туғдирмоқда.

“Беморларни даволаш самарадорлиги паст. Шу билан бирга, мазкур касаллик биринчи марта аниқланган беморлар орасида ўзбошимчалик билан даволанишни тўхтатиб қўйганлар 12 фоизга ортган. Агар улар мажбурий даволаш тартибига ўтказилмаса, жамият ҳаётига катта зарар келтирадиган эпидемиологик ҳавф юзага келиши мумкин” дейилади газетадаги мақолада.