19 January 2013
02:49 - Красноярскда икки ўзбек мудҳиш қотиллик қурбонига айланди
“Озодлик” радиоси томонидан тарқатилган тафсилотли хабарга кўра, маҳаллий полиция Красноярскда икки нафар Ўзбекистон фуқаросини қийнаб ўлдирганликда айбланаётган шахсларни ҳибсга олди.

Мардикорларнинг қийнаб ўлдирилишига оддийгина пармалаш ускунаси сабаб бўлган. Яъни, 53 ва 55 ëшдаги икки нафар мардиокр йўқолиб қолган ва унинг қариндошлари полицияга мурожаат қилган. Орадан кўп ўтмай тезкор ходимлар Ўзбекистон фуқароларини қийнаб ўлдирганликда гумон қилиб, икки маҳаллий ўрисни ҳибсга олган.

Красноярск ўлкаси бўйича Тергов қўмита бошқармаси расмий вакили Ольга Шаманская кўра, номи сир тутилаётган рус фуқаролари Россия Федерацияси ЖКнинг қотиллик моддаси билан айбланмоқда. Улар перфоратор ўғирлаганликда гумон қилиб, ўзбекларни қийноқа солган, қийноқдан ўлгач уларнинг оғзига ароқ қуйиб, Енисей дарёсига чўктириб юборишган. Жасадлар ҳали топилгани йўқ.