17 January 2013
07:16 - Ўзбекистон эркинлик рейтинги бўйича Эрондан ҳам орқада
Машҳур Freedom House ташкилоти 1972 йилдан бери эълон қилинадиган 194 давлатнинг эркинлик рейтингини кўрсатувчи йиллик ҳисоботини эълон қилди.

Бу рўйхатда узоқ йиллардан бери Ўзбекистон охирги ўринларда эканлигини ҳамма билади. Шу сабабли у хусусида ортиқча гапиришга ҳам ҳожат йўқ. Аммо, базибир фактларни тилга олмай ўтиш қийин.

Масалан, Ўзбекистон эркинлик рейтинги (7), сиёсий ҳуқуқлар рейтинги (7), ижтимоий эркинлик рейтинги (7) билан Эрондан ҳам орқада турибди. Бу мамлакатда ўша учта рейтинг шундай: 6 – 6 - 6. Туркманистоннинг рейтинглари худди бизники каби, Тожикистонники эса Эронники каби.

Қирғизистон рейтинглари – 5 – 5 – 5.
Қозоғистон ва Россиянинг рейтинглари - 5,5 – 6 – 5.
Америка Қўшма Штатлари – 1 -1 – 1.

Шундай бўлишига қарамасдан, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Эрон, Қозоғистон ва Россия умумий рўйхатнинг эркин бўлмаганлар бўлимида. Қирғизистон ярим эркин, АҚШ эркин мамлакатлар бўлимида.