17 January 2013
06:05 -
Покистонда сўфийларнинг норозилик митинги 2 кундан бeри давом этмоқда
Сўфийларнинг бу мамлакатдаги лидери Муҳаммад Тоҳир-ул-Қадрий бошчилигида, унинг минглаб тарафдорлари Исломободга ўтган куни келишганди. Ҳозир улар шаҳар марказига яқин майдонлардан бирида лагерь қуриб олиб, ўша ерда яшашмоқда. Уларнинг асосий талаби коррупция ботқоғида ботган ҳукуматни истеъфога жўнатиш, вақтинча ҳукумат тузиш ва унинг назорати остида сайловлар ўтказиш.
Ҳукумат расмийлари эса, 5-15 май кунлари ўтказилиши аввалдан эълон қилинган сайловлар нормаль ўтиши учун жорийдаги ҳукуматнинг ҳамма инкониятлари борлигини айтишмоқда.
Аввалги хабарларимиздан маълумки, намойишчиларнинг ҳовурини тушириш учун бўлса керак, улар Исломободга кириб келган куни, Олий Суд ҳозирги Бош вазир Ража Первез Ашрафни коррупцияга алоқаси борликда айблаб, хибсга олиш қарори чиқарди. Маълум бўлишича, у ҳали ҳибсга олинмаган экан.
Демак, икки тараф ҳам – ҳукумат ва намойишчилар – воқеаларнинг қайси йўналишда кетишини кутиш билан чекланиб, кескин ҳаракатлар қилмоқчи эмасларга ўхшайди. Бу ерда “Араб баҳори” шаклда ўтади, шекилли.