15 January 2013
23:49 -
Қозоғистонда ўртача ойлик $668, Ўзбекистонда $85, шарманда Ислом Карим қани?
Козоғистон Статистика Агентлигининг раиси Алихон Саманов бугун матбуот конференцияси ўтказиб, мамлакатда 2012 йилнинг ноябрь ойида одамларга ўртача 100 минг 800 тангадан ойлик тўлангани айтди, дейилади Казинформ агентлигининг хабарида. Бу бир йил аввалгига нисбатан 9,9 фоиз катта экан.
Бугун Қозоғистонда 1 АҚШ доллари 150,91 тангага тенг. Демак, Қозоғистонда ўртача ойлик $668.
Табиий, бизни Ўзбекистондаги аҳвол қизиқтиради, аммо ўзбекистон ҳукумати ўлиб қолса ҳам бунга оид рақамларни эълон қилмайди, чунки, қилса, Ислом Карим раҳнамолигида Ўзбекистон қашшоқ давлатга айланганини айтиб келаётган “Ҳаракат” агантлиги ҳақ эканлиги исботланади.
Аммо, ақли расо одам Ўзбекистонда ўртача ойлик қанча эканлиги ҳисоблаб топиши мумкин.
2012 йил 7 августдаги хабаримизда, МДҲнинг Давлатлараро Статистика Комитетига асосланиб, 2011 йилнинг натижалари бўйича МДҲ пойтахтларида ўртача ойлик қуйидагича эканлигини эълон қилгандик:
Москва - $1354
Остана - $827
Боку – $596
Бишкек - $285
Душанбе - $150
Тошкент - $120
Ана энди қаранг, агар пойтахтда ўртача ойлик $120 эканми, мамлакат бўйича бундан ҳам кам эканлиги ўз-ўзидан маълум. Агарда Ўзбекистон бўйича ўрта ойлик $120 деб ҳисобласак ҳам, қозоқлардан 5,5 баравар орқада эканлигимиз маълум бўлади.
Бундан ҳам аниқроқ ҳисоблар қилиш мумкин. Маълумки, Қозоғистон киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот бўйича биздан 8 баравар олдинда. Иқтисодни озгина бўлса ҳам тушунган одамнинг ақли етадики, демак, ўртача ойлик бўйича ҳам 8 баравар орқадамиз.
Хуллас шу солиштириш натижасида айтишимиз мумкинки, Қозоғистонда ўртача ойлик $668, Ўзбекистонда $85.
Ўзбекистон Президенти Ислом Карим янги йилдан бери ҳеч қаерда кўринмайди. Қандай кўринсин, аҳволи шармандали экан.