15 January 2013
23:05 -
Тошкентда икки юздан ортиқ кўча ва маҳаллаларга аввалги номлари қайтарилди
Бу ҳақда «Норма» нашри маълум қилди. Пойтахт кўчалари ва маҳаллалари номларини ўзгартириш ҳақидаги қарор халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши сессиясида қабул қилинган бўлиб, номларни ўзгартиришда соддалаштириш, такрор номларни бартараф этиш, жойларга аввалги ва тарихий номларни қайтаришга эътибор қаратилган.
Тошкентнинг 11 туманида жами 237 та топономик объектлар номлари ўзгартирилди. Масалан, эски советча номлар, совет шахслари номлари ўрнига Мажнунтол, Баҳор, Пахта, Аҳил номли атамалар пайдо бўлди.
Аслида, кўча-кўйларга у ёки бу даражада таниқли одамларнинг исмини қўйиш Совет замонида авжига чиққан одат эди. Уларни ўзгартиришнинг мантиғи бор. Аммо, тушуниш керакки, оммавий ном ўзгартириш маблағ талаб қилади. Шу сабабли, Ўзбекистоннинг Давлат Бюджети ботиш арафасида бўлиб, Россиядаги мардикорларнинг пули билан оёқда турган пайтда, Тошкент раҳбариятининг қарори ақлсизликдан бошқа нарса эмасдек кўринмоқда.