16 January 2013
00:40 -
Араб баҳори Покистонга келди: Намойишчиларнинг талаби билан Бош вазир ҳибсга олинди
Кеча Исломнинг ички оқимларидан бири бўлмиш сўфийларнинг бу мамлакатдаги лидери Муҳаммад Тоҳир-ул-Қадрий бошчилигида унинг минглаб тарафдорлари Исломободга келишаётгани хабар қилинганди. Уларнинг бу намойиши ҳукумат билан келишиб қилинмоқда ва намойишчилар ҳукумат бинолари жойлашган шаҳар марказига кирмасликка ваъда берганлар.
Ҳозир Покистон пойтахтида бўлаётган воқеаларни тўла тушуниш қийин. Маълумки, Муҳаммад Тоҳир-ул-Қадрийнинг ҳозирги босқичдаги асосий талаби ҳукуматни коррупциядан тозалаш. Шу сабабали, намойишчиларнинг ҳовурини тушириш учун бўлса керак, бугун Бош вазир Ража Первез Ашраф Олий Суднинг қарори билан ҳибсга олинди.
У парламентда кўпчилик овозга эга бўлган Покистон Халқ Партиясининг одами эди. Бу партия бошқа одамини Бош вазир қилиб, ҳамма нарса эскиси каби қолавериши мумкин. Чуқур ислоҳолатларсиз, ҳеч нарса ўзгармаслигини Муҳаммад Тоҳир-ул-Қадрий ҳам тушунса керак. Аммо, унинг асл мақсади нима? Покистонни Эронга ўхшаган исломий давлатга айлантиришми? Ёки дунёвий давлатда ўзгаришлар қилишга эришишми? Унинг ўзи сиёсатга кирмоқчими?
Бу саволларга жавоб йўқ бўлгани каби, Исломободдаги минглаб намойишчилар Бош вазир ҳибсга олинганини эшитиб, энди тинчгина тарқалишадими ёки йўқ, деган саволга ҳам ҳозирча жавоб йўқ.