15 January 2013
06:11 -
Сўх атрофидаги 5 қирғиз қишлоғида фавқулодда ҳолат эълон қилинди, ҳамма нарса урушга қараб кетмоқда

Қишлоқларга вилоятнинг бошқа ҳудудларида одамлардан тўпланган 160 минг сўмга озиқ-овқат ва бошқа керакли маҳсулотлар олиб келинибди.
Қаранг, ўзбеклар Ўшда тириклайин ёқилганда, минглаб оилалар кўчада қолганда, 30 миллион аҳолиси бўлган Ўзбекистон ҳамма тешикларини қисиб ўтирган, ўз миллатдошларига ёрдам беришни ҳам ўйламаган эди. Аммо, қирғизлар бироз қийинчликка учраган миллатдошларини унутмабдилар.
Аҳвол қанча оғир бўлмасин, келажакка очиқ қараш керак. Сўх ва Шоҳимардон Ўзбекистондан айрилган ҳолда яшай олмайди. Энг самарали йўл – чегараларни қайтадан кўриб чиқиш, Ўзбекистоннинг ҳамма минтақалари ягона ҳудудда бўлишини таъминлашдир. Қирғизлар Ўшдан ўзбекларни сиқиб чиқариш сиёсатидан тезроқ воз кечмаса, катта уруш чиқишининг эҳтимоллиги кун сайин ортиб бормоқда.