15 January 2013
20:47 - Ўқитувчиларнинг соатбай иш ҳақлари миқдори оширилди
Расмий хабарларда айтилишича, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари оширишга келишиб олди. Мазкур келишув Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, педагог ходимларнинг соатбай иш ҳақи миқдорлари 10 фоизга оширилган.

Соатбай иш ҳақи миқдорига меҳнат таътили пули қўшилган бўлиб, иш ҳақи миқдорлари академик соатдан келиб чиқиб белгиланган. Фанлар Академияси, Қишлоқ хўжалиги Академияси академикларининг соатбай иш ҳақлари миқдорлари эса 15 фоизга оширилади.

Қарор яна 3 кундан сўнг кучга киради, дейди мухбиримиз.