11 January 2013
07:16 -
Ақллилар хабарни “Ҳаракат”да ўқишади, аҳмоқлар “Озодлик” ва ББСда эшитишади
Авваламбор шуни билиш керакки, замонавий хабарчилик - у ёки бу воқеани хабар қилишгина эмас, бу воқеани таҳлил қилишдир. Шундай экан, воқеа ҳақида қаердан маълумот олингани, тўғрироғи, хабарнинг манбаи унчалик муҳим эмас, манбанинг қанчалик ишонарли эканлиги ва хабар бераётганда таҳлил қилишнинг савияси муҳимдир.
Шу маънода “Ҳаракат” агентлиги дунёнинг энг кучли оммавий ахборот воситаларидан бири эканлиги шубҳасиз. Кунлик хабарлар сонини орттиролсак, биринчилар қаторига киршимиз ҳам маълум. Ҳозирча, имконларимиз чекланган бўлгани сабабли, Ўзбекистонга оид ёки Ўзбекистон манфаатлари нуқтаи назаридан эътиборга лойиқ бўлган хабарлар урғу бермоқдамиз, холос.
Бир неча кун аввал “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг “Озодлик” радиоси ўзбек хизмати журналистларини аҳмоқликда айбловвчи мақоласини эълон қилгандик. Аслида, “Озодлик” радиоси ўзбеклар учун муҳим бўлган воқеани, яъни обрўли халқаро ташкилотлар тарафидан Ўзбекистон жаҳон бўйича солиқ даражаси энг юқори бўлган давлатлардан бири сифатидан тан олинганини билдирган. Аммо радионинг саводсиз журналистлари бу воқеага оид хабарларини хато маълумотлар билан тўлдиришган, бундан ҳам муҳими, воқеанинг моҳиятини ўз ўқувчиларига тушунтириб ҳам беришолмаган.
Абдураҳим Пўлат эса, бир оғиз сўз билан унинг ҳаммага тушунтириб берди: “Ўзбекистондек бозор иқтисоди йўқ жойда, солиқ сиёсати бўлиши ҳам мумкин эмас, демак, радио келтирган маълумотлар биз учун муҳим эмас.”
ББСнинг ўзбек хизмати журналистлари ҳам аҳмоқликда “Озодлик”даги ҳамкасбларидан қолишмайди. Улар ҳам Ўзбекистон жаҳон бўйича солиқ даражаси энг юқори бўлган давлатлардан бири эканлиги ҳақида эшиттириш қилишган экан, Россия махсус хизматлари назорати остида ишлайдиган Центразия.ру сайти кеча шу эшиттириш матнининг ручасини эълон қилибди.
Сайтимиз “Озодлик”ни танқид қилиб, аҳмоққа чиқариб бўлганини ҳисобга олиб бўлса керак, ББСчилар “Озодлик” тарафидан эълон қилинган мутлақо мантиқсиз маълумотларни ўз хабарларига киритишмабди. Аммо, мантиқсиз маълумотлар хабарнинг манбаида, яъни халқаро ташкилотларнинг хабарида бор. Уларни олиб ташлаш – ББС тарафидан ўз ўқувчиларнини алдашдир, таҳлил қилишга кучлари етмаганлини эса - аҳмоқликларининг исботидир.
Бу масала бўйича Абдураҳим Пўлатнинг таҳлилини яна ҳам тушунарлироқ қилиб такрорлаймиз: “Ўзбекистон бозор иқтисодига ўтмагани, мамлакатдаги корхоналарнинг сал кам ҳаммаси, саноатда ҳам, қишлоқ хўжалигида ҳам, давлатники бўлгани сабабли, солиқнинг катта кичиклигини ҳеч қандай роли йўқ. Давлатнинг ўз қўлидаги корхоналарининг фойдаси – давлатникидир, ундан олинган солиқ ҳам давлатнинг ҳамёнига тушади. Хўжа Али – Али Хўжа. Масалан, давлат пахта етиштирадиган фермер хўжаликларининг фойдасини солиқ воситасида эмас, пахтани сал кам текинга сотиб олиш йўли билан тортиб олади.”
Биз Ўзбекистон Президенти Ислом Каримни миллатга нисбатан жиноят руҳида қилаётган ишларини, хусусан, киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича Қозоғистон ва Туркманистондан 8 ва 6 баравар орқада қилишимизга сабабчи бўлаётганини танқид қилмоқдамиз, “Янги уй қурмасдан, эскисини бузма” деган аҳмоқона шиордан тезроқ воз кечиб, тезда бозор иқтисодига ўтишга, хусусий мулкчиликка йўл беришга, давлат корхоналарини хусусийлаштиришга, хусусий бизнесга, хусусан банкчиликка ҳам, йўл беришга чақирмоқдамиз.
Аммо, “Озодлик” ва ББС радиоларига бу мавзуларни тилга олиш тақиқланган. Ўзбекистон МХХси тарафидан тақиқланган. Шу сабабли, ақли бор ўзбекларни биронта жиддий эшиттириш тайёрлай олмайдиган, кўча-қўйда юрадиган фисқу-фазодларни тарқатиш билан машғул бўлган каби бу радиоларни эшитмасликка чақирамиз. Улар, худди Ўзбекистоннинг оммавий ахборот воситалари каби сизни алдаш ва лақиллатиш билан шуғулланадилар. Табиий, чақириғимиз ақлли ўзбеклар қаратилган, “аҳмоққа Бўктепа бир қадам” эканлиги шундоғам маълум.