11 January 2013
06:27 -
Белорус ҳуқуқ ҳимоячиси ўғрими ё тўғри? Ўзбек ҳуқуқ ҳимоячисичи?
Украиналик ҳуқуқ ҳимоячилари чет эллардан келган гранталардан олган даромаддан солиқ тўламаганлиги туфайли қамоқ жазосини ўтаётган белорусиялик ҳамкасблари Алес Беляцкийни ҳимоя қилиш мақсадида Интернет тармоқлари орқали ҳамдардлик кампанияси ўтказишибди. Бу ҳақда украинларнинг УНИАН агентлиги хабар беради.
Белорусияда фаолият олиб бораётган ҳуқуқ ҳимоячиси “Весна” (Баҳор) марказининг раҳбари Алес Беляцкий 4,5 йилга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида биз ҳам хабар берган эдик. У хабарлар билан пастдаги линклар орқали танишиш мумкин.
Ўша хабарларимизда биз ҳам Алес Беляцкийнинг гранталардан келган пулни чет эллардаги банкларда сақлагани, унинг ҳисобида сал кам 1 миллион доллар пул бор бўлгани шубҳали эканлиги ва кўринишидан, ростдан ҳам, Алес Беляцкий ҳуқуқ ҳимоячиси маскаси остида Ғарбдан олинган грант пулларини ўзлаштириш билан шуғулланганини ёзган эдик.
Биз учун бундан ҳам муҳим бўлгани, баъзи ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам чет элдан олинган грантларни Ўзбекистонда ҳуқуқ ҳимоячилиги учун ишлатмасдан, чўнтакларига уриб кетаётганлари эди. Мисол сифатида, кучли аргументлар билан тожик аслли ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Суҳробжон Исмоилов Ғарб мамлакатларидан грантлар олиб, уларнинг маблағларини жинояткорона ўзлаштиргани ва уларни Ғарб давлатларидаги банкларда очилган ҳисобларида сақлаётганини гапиргандик. Бу бачча ўша ўғирланган маблағ ҳисобига Ўзбекистонда ўз бизнесини очиб, қандайдир муаммо туфайли судланаётганини ҳам билдиргандик. Ҳар қандай шарафи бор бўлган одам, бунинг устига ҳуқуқ ҳимоячиси, бизга жавоб бериши шарт эди. Аммо, бундай бўлмади.
Ўзбекистон режими ҳам бундай одамларни жазоламаслиги, ҳатто уларни ҳимоя қилишини тахмин қилиш мумкин. Чунки, режим ҳамма ҳуқуқ ҳимоячилари шундай бўлишини, яъни ўғрилик қилса ҳам, режимга қарши курашмаслигини истайди.
Аммо, вақти соат келади, бу ўғри ҳуқуқ ҳимоячилари, уларни ҳуқуқ қаллоблари дейиш тўғрироқ бўларди, жамият олдида жавоб беришади. Ўғриликнинг илдизларини улар ҳеч қачон йўқ қилолмайдилар.