11 January 2013
13:42 - Нурсултон Назарбой Олматада, Ислом Карим қаерда?
Сўнги кунларда Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой Олмаотадаги қароргоҳида (шунақаси ҳам бор экан) бир қатор учрашувлар ўтказгани қозоқларнинг расмий давлат агентлиги Казинформ томонидан хабар қилинди. У кеча Олмаота вилоятида бир мактабнинг очилиш маросимида ҳам қатнашибди (расмда).

Хўш, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим қаерда? У тирик эканлиги ҳақида ҳам хабар йўқ. Бундан 10 йилча аввал ҳам Ислом Карим янги йилдан кейин йўқ бўлиб қолгач, “Свобода” радиоси бу ҳақда махсус эшиттририш ташкил қилганда, унда иштирок этаган Даниил Кислов деган бир аҳмоқ “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўат билан бахс қилиб, “Ислом Карим ҳам шахс, у қаердалиги билан қизиқишга ҳам ҳаққимиз йўқ” деб лоф отганди. Абдураҳим Пўлат мамлакат президентининг шахсий ҳаёти бўлмайди, бўлиши ҳам мумкин эмас, шахсий ҳаётини афзал кўрадиганлар президент бўлишга ҳаракат ҳам қилмайдилар дейишдан ташқари, машҳур Гегелнинг сўзларини келтириб, у ифлоснинг аҳмоқлигини ҳам кўрсатиб бергач, Кислов ўз буни бекитиш учун бўлса керак, хабарчилик билан шуғулланишга бошлаганди.

Дарвоқе, Кисловнинг қандай каримовпараст ва шарафсизлигини кўрсатувчи ўша эшиттириш ҳали ҳам “Свобода” радиосининг архивида турибди, ҳар ким уни топиб эшитиши мумкин.

Кислов номусли одам бўлса, аввал Абдураҳим Пўлатга раҳмат айтиши керак эди, аммо бунга мардлиги етмади. Ҳозир Россия ФСБсининг Фарғона.ру сайтини бошқаради. Бу сайт туркистонликларни руспараст қилиб тарбиялаш мақсадида тузилган. Аммо, мақсадига эришолмайди, чунки, Туркистоннинг келажагини ўйлайдиган бирликчилар бор.

Энди, турли кисловларни четга суриб, Ислом Каримга қайтайлик. Ўзбекистон Президенти қаерда? Ҳатто ҳамма Ғарб мамлакатларнинг президентлари Исо пайғамбарнинг туғилган куни ва янги йил байрамига қарамасдан, мамлакат ишлари билан шуғулланишмоқда. Ислом Карим ҳали ҳам Исо пайғамбарнинг туғилган кунини байрам қилиш билан оворами? Билмаймиз. Аммо, билишга ҳаққимиз бор. Ўзбек халқининг ҳам шундай ҳаққи бор.