11 January 2013
05:53 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ишонч телефони аниқ муаммолар бўйича амалда ишламоқда
Шу йил 9 январдаги хабаримиздан бирида Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошида “055” диспетчерлик хизмати йўлга қўйилгани, аммо бошқа ишонч телефонлари каби, бунисига ҳам тушиб бўлмаслиги айтилган эди.
Исмини билдирмаган ўқувчимизнинг хатқутимизга кеча келган 2 жумлалик хатида шундай дейилади: “Ишонч телефони ишлайди, фақат, аниқ муаммо бўйича мурожаат қилинса, аммо муаммони бутунлай ҳал қилиб беради деб ишона олмайман. Мурожаатни қабул қилади ва натижа ҳақида жавоб ҳам беради”.
Телефон қандай ишлаётгани ҳақида аниқ маълумотлар бўлса, “Ҳаракат” хатқутисига жўнатинг. Ишлар қандай кетаётганини мухбирларимиз албатта кузатиб борадилар ва бу ҳақда хабар берадилар.