17 August 2011
15:40 -
Белорус мухолифатчиларининг Польша ва Литва банкларида ҳисоблари топилгани ўзбекларга ҳам дарс бўлиши керак
Русларнинг “Новости” агентлигининг хабарига кўра, Польшада икки прокурор Белорусуя мухолифатчилари ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг Польша банкларидаги ҳисоблари ҳақида Белорусия ҳукуматига маълумот берганлари туфайли ишдан ҳайдалган. Белорусия ҳукумати шу каби маълумотлар сўраб, Польшадан ташқари Литвага ҳам мурожаат қилган ва керакли маълумотларни олган экан.
Хабарда, хусусан, “Весна” (Баҳор) номли ҳуқуқ ҳимоячиси марказнинг раҳбари Алес Беляцкийнинг Польша банкларидаги ҳисоблари аниқлангани айтилади. Шундан кейин, Алес Беляцкий Молиявий теширишлар департаманти ходимлари томонидан ушланган, унинг уйида ва “Весна”нинг офисида тинтув ўтказилган. Унга Жиноят Кодексининг “Катта миқдордаги даромаддан солиқ тўламаслик” айби қўйилмоқда. Кейин бу даромад қаердан олдингани ҳақида саволлар чиқиши ҳам шубҳасиз.
Польшада икки прокурорнинг ишдан бўшатилиши қанчалик тўғри эканлигини баҳолаш бизнинг ишимиз эмас, дейди мухбиримиз, аммо ҳуқуқ ҳимоячилари қинғир ишларга қўл урган бўлсалар, улар ахир бир кун бу прокурорларсиз ҳам ўртага чиқарди.
Белорусияга оид бу хабар ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиларига ҳам жиддий огоҳлантириш бўлиши керак.
Ўзбекистон ва Белорусия каби диктаторлик ҳукумрон бўлган мамлакатларда кўпчилик ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар учун рўйхатдан ўтиш ва банкларда расмий ҳисоб очиш осон иш эмас. Шу сабабли, кўпчилик ҳуқуқ ҳимоячилари чет эллардаги банкларда ҳисоблар очиб, молиявий ишларни ўша ҳисоблар орқали амалга оширишади. Бундай шароитда, қўли эгри одамлар, бундайлар, минг афсуски, ҳуқуқ ҳимоячилари ичида ҳам бор, Ғарбдан олинган грантларни ўз шахсий маблағлари қилиб олишган. Маблағнинг арзимаган қисмини ҳуқуқ ҳимоячилиги фаолиятига ишлатиб, қолган асосий қисмини чўнтакларига уруш схемасини йўлга қўйишган. Ўзбекистонда бундай қаллоблардан бири – қоғоздагина мажуд бўлган Экспертлар Ишчи Гуруҳининг раҳбари Суҳроб Исмоиловдир.
Чет элларга қочиб кетган ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиларининг бир қисми ҳам коррупция касаллигига чалингани ҳозир ҳеч кимга сир эмас. Масалан, Лондонда жойлашган “Ўзбекистон интициативаси” номли ташкилот (Алишер Илҳомов ва Шоҳида Ёқуб) ва у билан боғланган ташкилотчалар, масалан Францияда жойлашган Надежда Отаева раҳбарлигидаги ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилоти, мутлақо шундай схемалар билан ишлаши, у одамлар пул ювиш билан шуғулланишлари тахмин қилинади. Ҳеч шубҳа йўқки, бундай қўли эгри ҳуқуқ ҳимоячилари грант берувчи ташкилотлардаги нопок одамларни ҳам коррупцион ишларга ўргатиб олишган. Бу қинғир ишлар ахир бир кун фош бўлиши ҳам шубҳасиз.
Хуллас, ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари ҳуқуқ устиворлиги учун курашадиларми, демак, биринчи навбатда, ўз ташкилотларини расман рўйхатдан ўтказиш масаласи билан жиддий бичимда шуғулланишлари, диктатура доирасида қанчалик қийин бўлмасин, назорат қилса бўладиган расмий банк ҳисоблари орқали иш юритишга ҳаракат қилишлари керак. Яна қайтариб айтиш керак, бу қийин, аммо қилиниши шарт бўлган ишлардир.
Акс ҳолда, бу мамлакатларда ҳокимиятга демократлар келганда, коррупцияга қарши кураш ниятлари холис эканлигини намойиш қилиш учун, тозалаш ишларини ўз ичларидан бошлашлари зарур бўлиб қолади.