10 January 2013
02:12 -
Ислом Каримнинг маъмурий-буйруқбозлик системаси амалда: Оддий унни бозор кўтарган баҳода сотиш жиноят ҳисобланади

Шунингдек, бензин (АI-80 – 1645, АI-91 – 1810, АI-95 – 1995), табиий газ (1 метр куб – 122,85 сўм) ва электр энергияси (104,4 сўм) ҳам ўрнатилган баҳодан ошиққа пулланиши мумкин эмас, деб ёзади газета.
Ҳукуматнинг бошқа қарорлари каби бу ҳужжати ҳам қоғозда қолиб кетаверади. Чунки хусусий тужжорлар тарафидан бензин шу кунда 5000 сўмгача сотилмоқда. Бу жараён шу қадар оммалашганки, уни назорат қилишнинг имкони йўқ, дейди мухбиримиз. Балки, одамлар Ислом Каримни шу йўл билан ҳақиқий бозор иқтисодига ўтишга мажбур қилишмоқчидир.