10 January 2013
02:53 -
Омскда ҳамюртимиз ўз эрини пичоқлаб ўлдирди
Янги йил арафасида эрини пичоқлаб қўйган ўзбекистонлик аёл устидан қотиллик жинояти бўйича тергов давом этмоқда, деб ёзади ўрис матбуоти. Маълум бўлишича, Россиянинг Омск шаҳри Нефтяник посёлкасида 31 яшар андижонлик Бекмурод Қурбонов турмуш ўртоғи томонидан пичоқлаб ўлдирилган. Жиноят изини яширишга чоғланган ширакайф аёл ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳибсга олинган.
Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Омск вилояти бошқармаси вакили Болдиновага кўра, ўзбекистонлик аёлга нисбатан Жиноят Кодексининг 105-моддаси билан иш очилиб, тергов давом эттирилмоқда. “Пичоқ юракка санчилган. Ҳодиса 2012 йилнинг 22 декабр куни кечки соат 6 ларда Омск шаҳридаги қўрғонлардан бирида содир бўлган”, дейди Болдинова.