09 January 2013
15:23 - Яқин икки йил ичида жаҳонда нефть ишлаб чиқаришнинг ҳажми ортади, аммо нарх тушади, Ўзбекистоннинг аянчли аҳволи ўзгармайди
Экспертларнинг фикрича, яқин 2 йил ичида нефть қазиб олиш 10 фоизча ортади, аммо нарх ҳам 10 фоизча тушади.

Қозоғистонда Ялпи Ички Маҳсулотнинг (ЯИМ) тахминан 30 фоизи нефть қазиб олиш ва қайта ишлаш билан боғлиқ. Демак, бу мамлакатда олинадиган нефтнинг ҳажми ошса ҳам, нарх тушиши туфайли, ЯИМнинг ҳажмида нефтнинг роли ўзгармайди.

Маълумки, ҳозир ЯИМнинг умумий ҳажми бўйича Қозоғистондан 4 мартача, киши бошига эса 8 мартача орқадамиз. Яъни, қашшоқ мамлакатмиз.

Аммо, сўнги йилларда Ўзбекистонда ЯИМ ҳар йили тахминан 8 фоизга ортмоқда, қозоқлардан эса, бор-йўғи 5 фоизга. Фараз қилайлик, бу фарқ сақланиб қолади, аҳолининг сони бўйича ҳам фарқимиз ҳозиргидек бўлади. У ҳолда, киши бошига ЯИМ ҳажми, демак, одамларнинг ўртача даромади бўйича Қозоғистонга етиб олишимиз учун тахминан 250 йил керак бўлади.

ЯИМнинг йиллик ортиш фоизи бизда тушиб кетса, аслида, айнан шундай бўлади, ҳеч қачон қозоқларга етиб ололмаймиз. Ўзбеклар қозоқларнинг мардикорларига айланиб боришини тўхтатиш учун эса иқтисодда инқилобий ўзгаришлар қилишимиз керак. Минг афсуски, Ўзбекистон раҳбарияти ичида ҳам, “Бирлик” Партиясидан бошқа мухолифатчиликка даъво қилиб юрган турли сиёсий тўгарачакларда ҳам, бунга ўхшаш стртатегик масалаларни тушунадиган одамнинг ўзи йўқ.