09 January 2013
23:23 -
Cенсациянинг давоми ҳам сенсация: Хитой журналистлари цензурани юмшатишга эришдилар
Кечаги хабарларимиздан бирида Хитойда 1,6 млн нусҳада чиқадиган ҳафталик “Нанфан Чжоукан” газетасининг журналистлари цензурага қариши иш ташлашгани “Сенсация” сифатида эълон қилганди. Ўша иш ташлаш билан боғлиқ воқеаларнинг давомини ҳам сенсация деб баҳолаш мумкин.
The Guardian газетасининг бугинга хабарига кўра, “Нанфан Чжоукан” газетасининг таҳрир ҳайъати ҳукумат вакиллари билан цензурани юмшатиш хусусида келишишган. Пайшанба кунида бошлаб, газета одатдагидек чиқишни бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, газетанинг бу йилги биринчи сонида чиқиши керак бўлган Хитой жамиятида катта ўзгаришлар кераклиги ҳақидаги “хитойлар орзуси”ни тарғибот қилувчи мақола цензура тарафидан олиб ташлангани сабабли журналистлар исён қилишганди.