09 January 2013
14:06 - Қозоғистонда янги йил кечаси 2705 чақалоқ туғилибди, тахминан 100 нафари ўзбек
Бу ҳақда бугун хабар тарқатган Казинформ агентлигига кўра, ҳар 6 чақалоқдан бири, яъни 440 болакай расмий номи Жанубий Қозоғистон бўлган Чимкент вилоятида туғилган. Мамлакатнинг шимолий вилоятларида туғилиш анча кам.

Маълумки, 19 асрнинг охирида Чимкент аҳолисининг 95 фоизи ўзбеклар бўлган. Бу фоиз доимо тушиб борган бўлса ҳам, мустақилликдан кейин катта тезликдан қозоқлар ортиб, ўзбекларнинг фоизи 20 атрофига туширилган. Яъни, худди Қирғизистонда бўлгани каби, бу ерлардан ўзбекларни сиқиб чиқариш сиёсати олиб борилмоқда.

Ваҳоланки, Қозоғистоннинг шимолида аҳоли кам ва ер кўп бўлгани сабабли, қозоқларни Чимкентга эмас, ўша тарафларга кўчириш сиёсати олиб борилиши керак эди. Тахмин қилиш мумкинки, ўзбеклар шундоқ ҳам аҳолининг зичлиги катта бўлган Ўзбекистонга сиқиб чиқарилмоқда.

Ҳозирги мавжуд рақамларга асосланиб, айтиш мумкинки, янги йил куни туғилган чақалоқларнинг тахминан 100 нафаригина ўзбек.