09 January 2013
05:51 - Ўзбекистонда метан гази нархи ошди, ҳайдовчиларнинг тоби қочди
Ўрисларнинг РИА-Новости нашри “Ўзтрансгаз” ширкатига асосланиб, мамлакатда метан гази нархи ошгани ҳақида хабар берди. Агентликка кўра, сиқилган газ нархига белгиланган солиқ миқдорининг ошиши мунеосабати билан газнинг харид нархлари 1,3 бараварга ошган. Яъни, бир кубметр ҳажмдаги газ нархи 880 сўмга (0,44 АҚШ доллари, 1 доллар - расмий курсда 1985,55 сўм) кўтарилган. Расмийлар бу ҳолни автоуловларга хизмат кўрсатиш, газ қуйиш шаҳобчаларини бунёд қилиш ва соҳани модернизация қилиш билан изоҳламоқда.

Мамлакатда газ баллонлари билан ҳаракатланувчи 3 миллондан ортиқ автоуловлар рўйхатга олинган. Нарх ошиши хизматлар ва бошқа нархларнинг ўзгаришига ҳам таъсир қилади, дейди мухбиримиз.