09 January 2013
01:11 - Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига янги раҳбар тайинланди
Президент Ислом Каримнинг кечаги Фармони билан “Шарқ” матбаа нашриёт концерни раҳбари бўлиб ишлаб келган Омонулла Юнусов Ўзбекистон Матбуот ва ахбаорот агентлиги Бош директори этиб тайинланди. 2012 йилнинг 27 декабрида ишдан олинган агентликнинг собиқ раҳбари Бобур Алимов 2005 йилдан бери агентликни бошқарган, ундан аввал эса “Шарқ” матбаа нашриёт концернига раҳбарлик қилган.

Омонулла Юнусуов ҳам Бобур Алимов каби том маънода босмахонадан чиққан, эътиқоди-ю феълига мувофиқ режимга муносиб номзодлардан биридир, дейди мухбиримиз.