09 January 2013
03:17 -
Жиззахда Фуҳушанинг “опа”си ҳибсга олинди
Бироз кечикиб олинган хабарга кўра, Жиззах вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари тарафидан “Ташаббус-2012” республика кўрик-танловининг “Энг яхши тадбиркор” йўналиши бўйича ғолиби, “Jizzax Kuhinur” хусусий фирмаси раҳбари Холисхон Бобоева ҳибсга олинган. Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг иқтисодий жиноятларга оид моддалари билан сўроқ бераётган тадбиркор аёл Гулнора Карим томонидан 2011 йилда “Йил аёли” деб эълон қилинган ва у Гулнора томонидан шахсан тақдирланган.
- Истеъдод гулга ўхшайди, - деганди Холисхон Бобоева Ўзбекистон ТВга берган интервьюсида. - Айниқса, тадбиркорлик борасидаги маҳоратинг қўллаб-қувватланса, рағбатлантирилса борми, ўзингга бўлган ишончинг ортади, ишингга нисбатан меҳринг янада кучаяди. Тадбиркор сифатида шаклланишимда, айтишим мумкинки, эътибор ва рағбат қўшқанот бўлди. Натижада иш кўламини йил сайин кенгайтириб бораяпмиз.
Жиззахликларнинг айтишича, асли андижонлик бўлган бу аёл ипакчилик цехи ташкил қилган ва 300 дан ортиқ кишини иш билан таъминлаган, айнан ипакчилик соҳаси билан Гулнорага Каримга яқинлашиб, унинг “опа”сига айланди. Аммо ўтган йил охирида нимадир бўлиб опанинг ишлари чаппасига кетди. Аввал корхонаси ёпилди, мана энди ўзини ёпишди.
Жиноят иши тафсилотлари аниқ эмас.