08 January 2013
23:37 -
Бош прокурор ўринбосари Алишер Шарофутдинов ишдан олинганми?
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Алишер Шарофутдинов ишдан олинган. Бу ҳақдаги Президент Қарори бугун чиқди, деб ёзмоқда Узметроном интернет нашри. Аммо Президент қарори ҳали эълон қилингани йўқ. Бош прокуратуранинг фуқароларни қабул қилиш бўлими ваикли мухбиримизнинг бу ҳақдаги сўровини рад қилди. “Шарофутдинов ишлаваттила, бунақа гап йўқ” деди прокуратура вакили.
Таниқли адабиётшунос олим, марҳум Озод Шарафутдиновнинг ўғли Алишер Шарафутдинов 2008 йилнинг апрелида Бош прокурор ўринбосари этиб тайинланган ҳамда прокуратура тизимининг тергов ишларига раҳбарлик қилиб келган. Бунга қадар Ўзбекистон Ички ишлар вазири ўринбосари сифатида кўплаб қонхўрликларни амалга оширган. Унинг хизматлари режим томонидан муносиб тақдирланиб, генерал-майор ҳамда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист” унвонлари билан сийланган.