07 January 2013
20:26 - Мурод Жўраевга чиқарилган ҳукм апелляцияда ўзгаришсиз қолдирилди
Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига кўра, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди мамлакат Парламентининг собиқ депутати Мурод Жўраевнинг шикоятини қаноатлантирмаган. 3 январь куни ўтган маҳкама атиги бир неча минут давом этиб, Олмалиқ шаҳар судининг Жўраевни қўшимча 3 йилу 24 кун муддатга қамоқда қолдириш жазосини қувватлади.

Эслатиб ўтамиз, 1994 йилнинг 16 сентябрида ҳибсга олиниб, 1995 йилнинг 31 майидаги Олий Суд ҳукми билан 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган Мурод Жўраевга бешинчи марта муддат қўшиб берилди. Ҳолбуки, у бутунлай соғлиғини йўқотган, бир неча амнистия акциялари уни четлаб ўтган.