07 January 2013
21:11 - Сўхда нималар бўлмоқда? Ислом Карим қизига ўхшаб тўнқайиб тушган расмларини қачон эълон қилади?

Маълумотларни асосан қирғиз хабар агентликларидан олишга тўғри келди. Чунки, Ўзбекистон-Қирғизистон чегаралари ўша йўналишда бутунлай ёпилган. У томонга ўтиб, жойида аҳволни ўрганиш мумкин эмас.

Қирғиз ахборот воситаларида катта истерика бор. Гўёки Сўх ўзбеклари шунчалик мард бўлиб кетишибдики, бир қирғиз милиционерини калтаклашибди, машинасини пачоқлашибди, қирғиз чегарачилари уни зўрға қутқариб қолиб, ҳозир касалхонага ётқизишибди, аҳволи оғир эмиш.

Айни замонда, ўзбеклар гаровга олган ва бугун қўйиб юборган 13 қирғизнинг исмлари ҳам эълон қилинди. Аввалига 40 га яқин қирғиз гаровга олингани айтиганди. Бир қарашда, ўзбеклар террорист бўлмаса ҳам, ҳарҳолда ярим террорист халқ қилиб кўрсатилмоқда.

Яна ўша қирғиз агентликларига кўра, давлатнинг расмий "Кабар" агентлиги ҳам уларнинг ичида, Ўзбекистон ва Қирғизистон миршаббошилари вазиятни муҳокама қилишибди, телефонда бўлса керак. Вазият Президент Алмаз Атамбаевнинг назорати остида эмиш. Қирғизларнинг миршабошиси Боткенга, Ўзбекистоннинг бир қатор расмийлари, уларнинг ичида исми айтилмаган қандайдир ҳоким ҳам бор, Сўхга келибди.

Ўзбекистон ахборот воситалари жим. Фақат 12news.uz агентлиги Ўзбекистон Чегара қўшинлари матбуот хизматига асосланиб, икки мамлакатнинг оддий чегарачилари ўртасида вазиятни бир-бирларига тушунтирувчи гўёки қадайдир суҳбат бўлганини билдиради. Ўзимиздан қўшишимиз мумкинки, одатда бундай “суҳбатлар” давомида икки тараф ҳам бошқасининг онасини ҳар қадамда эслатиб турадиган сўзлар ишлатади. Ўзбекистон Чегара қўшинлари матбуот хизматининг хабари фақат 12news.uz агентлигига билдирилгани - Ўзбекистон чегарачилари ва ҳамма ҳарбийлари қанчалик ночор аҳволда эканлигининг кўрсатгичидир, холос.

Ўз исмини айтмаган, аммо ўзини “сўхшунос” олим деб танитган ўқувчимизнинг хатқутимизга келган мактутбида айтилишича, воқеалар юз берган Хушёр қишлоғида асосан тожиклар яшайди.

Кўринишидан, Сўх бутунлай Қирғизистон ҳудудлари ичида қолиб кетган анклав эканлиги сабабли, ҳар доим бўлиб турадиган жанжаллардан бири бўлган. Айнан қирғиз чегарачиларининг ташаббуси билан бошланган қарама-қаршилик яна айнан қирғизлар тарафидан кўпиртирилмоқда. Уларнинг мақсади аниқ. Бирон сабаб топиб, Сўхни бутунлай ўзларига қўшиб олиш. Ўзбеклар ош ейиш билан овора бўлиб ўтираверсалар, шундай бўлиши аниқ. Аммо, 2 кундан бери бўлаётган кичкина жанжалнинг айбдорлари қирғизлардир, ўзбеклар бунга қарши чиққан эканми, демак, ичимизда ош ейишдан бошқа нарсани ўйлаётганлар ҳам бор. Офарин!

Нима бўлганда ҳам, шу вазиятда Ўзбекистон тарафи жим турганини ҳеч оқлаб бўлмайди. Бундай шароитда Ўзбекистон бир марта яхшилаб тишини кўрсатиб қўйса, қирғизлар чиққан тешигига кириб кетган бўларди.

Минг афсуски, қизи Фуҳушадан ўрганиб бўлса керак, юзини макяж қилиш билан овора бўлган қолган Ислом Карим тиш кўрсатиш қобилиятига ҳам эга эмас. У яқин кунларда, қизига ўхшаб, калта иштонда ва йогалар позасида тўнқайиб тушган расмларини эълон қилиб қолса, ҳайрон бўлманг.