07 January 2013
13:13 - Даҳшат: Ўзбек чегарачилари қирғизистонлик ўзбекни контрабандачилиги учун отиб ўлдирдилар
Қирғизларнинг расмий давлат агентлиги “Кабар”нинг билдиришича, Ўзбекистон чегарачилари 4 август куни чегарани Қирғизистон тарафидан бузиб ўтган контрабандачини отиб ўлдиришган. У Қирғизистон фуқароси экан. Ўша куни кечқуруноқ жасад қариндошларига топширилган. Жасадни топшириш вақтида ўзбек чегарачилари қариндошлардан “ҳеч кимга даъвомиз йўқ” деган қоғозга қўл қўйдириб ҳам олишибди.

Қирғиз тарафи бу фожеали воқеа бўйича оғзини ҳам очмаётганидан тушуниш мумкинки, ўлдирилган одамнинг миллати ўзбек бўлган. Ҳа, контрабанда жиноятдир, у одам тириклайин қўлга тушса эди, бир неча йилга озодликдан маҳрум қилинарди. Уни эса ўлдиришибди. Хўп, у одам қочиб кетса, ҳатто у қирғиз миллатига мансуб бўлса ҳам, осмон узилиб ерга тушармиди?

Икки йил аввал қирғиз фашистлари ўзбекларни тирклайин ёққанда қисиб ўтирган ҳарбийлармизнинг кучи бир бечора контрабандачига, бунинг устига ўз миллатдошларига етибдими? Шарафсизлар!

Ўзбекларни қашшоқ ҳолга келтирган Ўзбекистон раҳбарлари тахтда кайфу сафо қилиб ўтираверадилар-да, Россияда ишлаётган милионлаб ўзбек мардикорларидан юзлаб жасад ҳар йили тахта қутиларда юртига қайтиб келади, бир бечора ўзбек-контрабандачини ўзбек аскарлари отиб ўлдиради. Мана аҳволимиз.

Бир йил аввал Туркия ҳарбий кучлари террористлар деб ўйлаб, бур гуруҳ контрабандачини бомбалаб ўлдиргандан кейин, айнан турк зиёлилари, жамоат арбоблари, таниқли санъатчилар воқеанинг тафсилотларини ўрганиб, хато қилган ҳарбийларни жазолашни ҳалигача Туркия матбуотида талаб қилмоқдалар.

Бизда ҳам шунга ўхшаш нарса бўладими? Ўзбек матбуоти ҳам биз кўтараётганга ўхшаган саволларни кўтарадими? Ўзбекистондаги ахборот воситаларини қўйиб туринг, “Озодлик”, ББС ва “Америка Овози” каби демократик радиоларда ишлайдиган ўзбек журналистлари журналист сифатидаги мажбуриятларини бажариб, бу мавзуни айнан биз айтаётган маънода эфирга олиб чиқиш учун хўжайинлари МХХдан рухсат олишга ҳаракат қиладиларми?

Ёки улар биз пешоналарига босган “ҳаромийлар” тамғаси билан юраверишни авзал кўрадиларми?