07 January 2013
22:32 - Ўзбекистонда газеталарнинг нархи ошди, ўзбекнинг бу билан ортиқча иши йўқ
Янги йилдан бошлаб, ҳукуматнинг «Правда Востока» газетаси 450 сўм (0,25 АҚШ доллар), «Халқ сўзи» («Народное слово») эса 400 сўмдан (0,22 АҚШ доллари) сотилмоқда. Бир пайтлар мамлакатда йирик тиражда чоп қилинган «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасининг нархи 950 сўм (0,47 АҚШ доллари) бўлибди. Яъни уччалаа газетанинг нархи бироз оширилган. Аксинча, «Махалла» ва «Новости Узбекистана» газеталари арзонлаштирилган. Бу нашрлар асосан мажбуран қилинган обуна бўйича тарқатилади, уларни киоскда сотиб олаётган одамни учратиш қийин.

Кўнгилочар газеталарнинг баҳоси 1000 сўмдан (0,5 АҚШ доллари) кам эмас. Аммо айнан улар тўлиқ сотилади. Чунки, ўзбек ош ейди, ош беради, кўнгил очар газеталар ўқийди. Жиддийроқ нарсаларга унинг тоқати йўқ. Аслида, режимбошининг мақсади шу эди, шунга эришди.