03 January 2013
23:24 -
UZ доменида рўйхатга олинган сайтлар сони 15811 та бўлди, NET доменида эса биттагина сайт бор
Ўзбекистоннинг интернетдаги миллий UZ доменида рўйхатга олинган сайтлар сони 15811 тага етди. Ўтган йилнинг ўзида интернет нашрлари сони 2373 тага кўпайди. Статистикага мувофиқ, UZ домени номларининг 8500 таси юридик шахслар, 7200 дан ортиғи эса жисмоний шахсларга оиддир. Домен номларининг 13300 таси мамлакатимиз резидентлариники.
Афсуски, жамиятга асосан ахборот ва маълумотлар етказиши лозим бўлган сайтларимизда сифат ўзгариши йўқ. Бирорта нормал информацион электрон нашр ишга тушмади.
Эслатиб ўтамиз, 1995 йил 29 апрелидан UZINFOCOM Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази UZ миллий доменининг маъмурияти саналади.
Айни замонда шуни ҳам тушиниш керакки, бу доменлар Ўзбек жамиятини ривожланиши учун қанча ҳисса қўшаётганлари катта савол остида. Айниқса, оммавий ахборот воситаларининг сайтлари жамиятни фақат орқага, ибтидоийликк тортиш билан машғуллар.
Бир неча одам аламидан ўзини-ўзи осиб қўйса ҳам айтиш керакки, бу соҳада UZ эмас, NET доменида фаолият олиб бораётган Harakat сайти ҳаммага ўрнак бўлиши керак. Айнан шу сайтда Ўзбекистоннинг асл муаммолари кўтарилмоқда, уларни ечиш йўллари кўрсатилмоқда. Ўзбеклар ҳали ҳеч ким билмайдиган Ялпи Ички Маҳсулот, Dow Jones индекси каби қўл билан ушлаб, кўз билан кўриб бўлмайдиган тушунчалар доирасида яшашга ўргатилмоқда. Келажак ёшларимизни шу руҳда тарбиялаш керак, айнан “Ҳаракат” шуни қилмоқда.
Ўзбек миллати миллат сифатини йўқотиб бўлгани, келажакни ўйлайдиганлар қайтдан оёққа туришимиз учун бир нарсалар қилишлари кераклиги ёзилмоқда. Буларнинг натижаси ахир бир кун ўртага чиқади.