03 January 2013
22:46 - Янги йилнинг биринчи куни Бишкекда 68 чақалоқ туғилди, Тошкентдачи?

Қирғизларнинг ИА «24.kg» агентлиги берган хабарда айтилишича, янги йилнинг биринчи куни пойтахт туғруқхоналарида туғилган 68 жажжи болакайнинг 39 нафари ўғил ва 29 нафари қиз. Бишкекдаги туғриқхоналарда янги йил кечаси 281 аёл бор экан. Демак, уларнинг баъзибирлари 1-2 аввал болали бўлиб бўлган, қолганлари кутмоқда. Бу унчалик муҳим бўлмаса ҳам, улар 1 январь куни туғган аёлларга ҳавас билан қарашаётган бўлса, ажаб эмас. Аммо, муҳим бўлгани – уларнинг ҳаммаси бахтли дақиқалар кечиришганидир.

Ўзбекистонда табиий бундай хабарни тополмайсиз. Чунки, мамлакат раҳбарларининг ягона мақсади – туғилишни камайтиришдир. Ҳар бир туғилган чақалоқ уларни даҳшатга солса керак. Буни ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Ўзбекнинг душманлари ўзбекнинг кўпайишидан, ўзбек хонадонларида байрам бўлишидан хурсанд бўлсинми?

 

Расм Интернет энциклопедияларининг биридан олиниб, хабарга "Ҳаракат" тарафидан қўйилган