31 December 2012
06:07 - “Кредит-стандарт” банки Гулнора Каримга тегишлими?
29 декабрь куни берилган хабарларимизнинг бирида Ўзбекистон Марказий Банки “Кредит-стандарт” очиқ акциядорлик тижорат банкидан хориж валютасида амалиётлар ўтказишга берилган Бош лицензиясини чақиртириб олгани, “Кредит-стандарт” валюта айрибошлаш қоидаларини мунтазам равишда бузиб келган эканлигини айтиб, қисқа таҳлилимизни ҳам илова қилинган эди.

Бизга кўра, бу банк қоидаларни мунтазам равишда бузиб келган бўлса, у аввал огоҳлантирилиши керак эди. Бундай қилинмаган. Демак, Ислом Карим банкчилик соҳасини бўғиш йўналишидаги сиёсатини давом этирмоқда.

Бугун “Ҳаракат”нинг хат қутисига бир жумлалик хат келди: “Кредит-стандарт” очиқ акциядорлик тижорат банки Гули Каримовага тегишли эди.

Агарда аноним ўқувчимиз ҳақ бўлса, Ўзбекистон инқилобий ўзгаришлар остонасига келганини қайд этиш керак бўларди. Бўлиши мумкин. Чунки, бизда инқилобий ўзгаришлар қилинмаса, Ўзбекистоннинг келажагига ҳеч қандай умид йўқ.

Биз бундай ўзгаришлар қила оладиган ягона куч – “Бирлик” Партияси эканлигини такроралаб келардик. Ростдан ҳам “Кредит-стандарт” Фуҳуша лақаби билан тинилиб бораётган Гулнора Каримнинг назорати остидаги банк бўлсаю, унинг қандайдир лицензиясини бекор қилишга қодир кучлар ўртага чиққан бўлса, инқилобий ўзгаришлар бошланиб бўлди, дейиш мумкин.