31 December 2012
01:28 - Ўшда ўзбек-қирғиз дўстлиги тикланган эмиш
Ўзбекистон режимининг қўғрчоқ сайтларида бири бўлмиш 12.uz, шубҳа йўқки, ҳукуматнинг топшириғи билан, Ўш ҳокими, қирғиз фашисларининг раҳбари Мэлис Миразакматовнинг байрам олди сўзларини тарқатибди.

Мэлисга кўра, Ўш шаҳри 2010 йилдаги фожеавий воқеаларнинг яраларини тузатиб бўлибди. Бу йил ҳам биз учун муваффақиятли бўлди, ғалабаларда бизнинг ҳам улушимиз бор, дебди ва бу ишда ёшларга таянганини урғулабди.

Ваҳоланки, халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар Қирғизистоннинг жанубидан ўзбекларни сиқиб чиқариш сиёсати давом этаётганини тан олишмоқда. Мустақил Халқаро Комиссия ўзбеклар геноцид қилинганини феълан тан олди, аммо Қирғизистон ҳукумати бир овоздан уни рад этди. Ҳатто қирғи ҳуқуқ ҳимоячилари Қирғизистон жанубидаги воқеалар бўйича асосан ўзбеклар жазоланаётгани ҳақида бонг урмоқдалар. Ўтган асрнинг 60 йиллари охирида ҳам Ўшда қирғиз мактаблари бўлмаган, чунки қирғизларнинг ўзи йўқ эди. Ҳозир эса, ўзбек мактабларини қирғизлаштириш жараёни бошланган. Бу йил Ўшда қурилган янги уйлар асосан қирғизларга берилди. Булар ҳақиқатда ҳам Мэлиснинг ғалабаси.

Халқаро ташкилотлар 2010 йилнинг воқеалари қайтарилиши мумкинлигини ёзишмоқда. Уларнинг бу хусусдаги огоҳлантиришлари “Ҳаракат” сайтида ҳам бор. “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат воқеалар катта уруш бўлиши муқаррар эканлигини кўрсатмоқда, деб очиқча гапиришга бошлади.

Ўзбекнинг пулига яшаётган 12.uz сайти эса, қирғиз фашистларининг раҳабарини олқишлашга ўтибди. Ҳа, хоинликнинг чегараси йўқ бизда.