26 December 2012
01:40 - “Ҳаракат” хатқутисидан: “Заминни сотган ватанни ҳам сотар”
Ёмон хотин эр сотади, ёмон эркак ер сотади.
Халқ мақоли

Мустақилликдан кейинги халқимиз эришган барча ютуқларнинг пойдевори аввало Яратганнинг Ўзи бизга туҳфа этган шу она замин шарофати биландир! Ўтган аждодларимиз яшаб ўтган ушбу замин бизни боқади, кийинтиради ва худди туққан онамиз каби ҳимоя қилади. Ер юзи аҳолисининг нуфуси тобора кўпайиб, уларнинг таъминоти бўлмиш озиқ-овқат махсулотларини етиштириш муаммоси асримизнинг энг катта глобал муаммоларидан биридир. Шу боис, Она еримизни севиб, асраб, ардоқлаб ҳимоя қилиш барчамизнинг фарзандлик бурчимиз!

Лекин, фақат баландпарвоз сўзлар билан бамисоли ўлатдай хатар солаётган турфа офатлардан ҳимоя қилиб бўлмайди. Бу бурчни содиқ фарзандларга хос садоқат, иймон поклиги билан бажариш мумкин. Афсуски, хаётимизда шундай кимсалар борки, улар шахсий манфаатлари йўлида ҳар қандай жоҳилликдан қайтмайдилар. Ана шундай кимсалардан бири ўз нопок ишлари билан катта қийинчиликлар билан эришилган ютуқлар, ислоҳатларга зимдан қаршилик қилишни ўзига касб қилиб олган “Ўзергеодезкадастр” давлат қўмитаси раиси муовини Н.Бакиров десак ҳеч янглишмаймиз. У маъсул мансабдор бўлгани ҳолда, мансабини суистеъмол қилиб қўмитанинг вилоят бўлимларига Бош вазир Ш.Мирзиёев номидан зуғум ўтказиб, ходимларни ҳақорат қилиб, фақат ўз манфаатни кўзлаган ҳолда ишлаб келмоқда.

Н.Ж.Бакиров бир неча йил Қорақалпоғистон бўйича вакил бўлиб катта миқдордаги шоли ва ўғитларни қўшни давлатларга норасмий равишда ўтказиб келган. У Бош вазир номини сотиб мен Қорақалпоғистоннинг хўжайиниман, ҳамма нарса меники деб, юзлаб гектар пахта экишга мўлжалланган ерларга шоли эктирган. 2009 йилда Қорақалпоғистонга борган вакиллардан бири менга шу пахта ўрнига шоли экилган жойларни кўрсатинглар деганида, туман ҳокимлари: - бу ишлар бизнинг ҳам жонимизга теккан., кўрган билан фойдаси йўқ, тўғри у ерларга пахта экилиши керак эди, лекин шахсан Н.Ж.Бакировнинг топшириғи билан шоли экилган., деганлар. Унинг гаплардан хабар топган Н.Бакиров дарҳол бу вакилни четлатиб, ишдан бўшатиш чораларини кўрган...

Ёмон хотин эр сотади, ёмон эркак ер сотади., деганларидек Н.Бакировнинг асосий фаолияти Жиззах вилоятида пиёз экиш учун ҳамюртларига ер сотиш, Фарғона, Наманган вилоятларида хуфяна буғдой ва пахта сотишдан иборат. Унинг ҳамтавоқ вакиллари эса пора йиғиш билан машғул. Ҳатто, улардан бир нечаси пул олаётганида қўлга тушиб, иш судга оширилганида улар: - бу пулларни Н.Бакиров айтгани учун олганмиз., деб кўргазма берсаларда, негадир бу шахс жавобгарликка тортилмайди?! Унинг бу жиноий фаолиятидан бохабар бўлсада, нега “Ўзергеодезкадастр” раҳбари қонуний чора кўриш ўрнига унинг қилмишларига кўз юмиб, хаспўшлаб келмоқда?!

Ёки Ж.Бакировни ростдан ҳам Бош вазир қўллаб туриптими...

Деҳқон Али