26 December 2012
00:36 - “Ҳаракат”: Ҳамма бараварига аҳмоқ бўлиб қололмайди, биз ўзимиз аҳмоқ бўлсак керак

Кеча Тошкентга Россиянинг “Газпром” ОАЖ бошқаруви раиси ўринбосари Александр Медведев бошчилигидаги делегация келиб, Россияга газ сотиш бўйича аввалдан бор бўлган шартноманинг муддатини узайтириб кетгани ҳақидаги хабар Ўзбекистоннинг ҳамма ахборот воситалари таарфидан тарқатилди.

Бир неча қаторлик хабарларда Россияга газ сотиш шартномаси узайтирилган айтилади, холос. Аммо, ҳеч ким “Қанча газ сотилади?”, “Газ қандай нархда сотилади?”, “Нимага расмий хабарларда бу ҳақда маълумот йўқ?” деган саволни ўртага қўймайди. Хабарни миллионлаб ўзбеклар ўқигани, шубҳасиз. Уларнинг ичида бу каби саволларни кўтарадиган одам чиқармикан?

 

Аслида, ҳамма бўлмаса ҳам, 10 минглаб, 100 минглаб одамлар бундай савол устида ўйлашлари керак эди. Агар 10 минглаб, 100 минглаб одамларда савол туғилса, бу нарса қандайдир бир шаклда юзага чиқарди. Афтидан, Ўзбекистонда ҳеч кимни бундай саволлар қизиқтирмайди.

Бундай саволларни фақат ва фақат “Ҳаракат” агентлиги кўтарди. Ҳеч кимни қизиқтирмайдиган бу саволларни кўтариб, ўз аҳмоқлигимизни кўрсатмаяпмизми? Ҳа, тан оламиз, кўрсатаяпмиз, ўзимиз аҳмоқмиз.

Ўзбекни бундай саволлар қизиқтирмайди, ош қизиқтиради.

Эй, ўзбеклар! Ўзбекистондаги ўзбеклар учун сайтимиз блок қилинган, улар бизни ўқий олмайдилар, шунинг учун бошқачароқ айтамиз: Эй, Россия ва бошқа мамлакатларда мардикорлик қилаётган ўзбеклар! Ислом Карим газимизни русларга арзон бериб юбораётгани учун, сизлар мардикорчилик қилишга мажбурсизлар. Руслар биздан арзонга олган газдан фойда чиқариб, ўша пулга ўзбек мардикорларини ишлатишмоқда.

 

Ўзбекистон ҳукумати газни Россияга дунё бозори нархида сотса эди, ортиқча пулга Ўзбекистонда яна ҳам кўпроқ иш ерлари очса бўларди. Россия ва бошқа жойларга бориб оғир меҳнат билан топаётган пулингизни Ўзбекистонда, оилангиз бағрида туриб, осонликча ишлаб топардингиз. Ҳеч бўлмаса, биз аҳмоқларнинг шу гапларини тушунасизми ўзи?