25 December 2012
23:23 - ЎзАнинг аҳмоқ мухбирига Совет замонининг латифасини эслатиб, дарс бермоқчимиз
Бу агентликнинг мухбири Мадина Умарова бугунги хабарини шундай бошлабди: “Мамлакатимизда Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш учун қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Кўчалар, майдонлар, хиёбонлар байрамона безатилмоқда. Янги йилни мамлакатимизда кутиб олиш истагида келган хорижлик меҳмонлар ҳам кўп.”

Қаранг, Ўзбекистонга янги йил кутиб олиш учун келган маҳмонлар кўп эмиш. Эси паст Мадина Умарова шундай меҳмонларидан 4 таси билан гаплашибди ҳам. Улар ирландиялик, япониялик, англиялик ва италиялик экан. Уларнинг ҳаммаси президентимизнинг исмини ҳам, у қилаётган улуғ ишларни ҳам билишар экан(??!). Қандай ақлли меҳмонлар. Хуллас, уларга кўра, “Ислом Карим раҳнамолигида” (хабарда айнан шундай дейилган) Ўзбекистон дунёнинг энг яхши давлатларидан бирига айланган.

Бу Мадина Умарова исмли аҳмоқ Совет замонининг сўнги йилларида тарқалган латифани билса эди, Ўзбекистонга келган меҳмонларнинг гапларини тўғри тушунган бўларди. Мана ўша латифа.

Қайта қуриш йиллари “оилалар айрибошлаш дастури” доирасида Тошкентга келиб, бир оила билан бирга бир ой яшаган америкалик қайтиб кетаётганда, ундан сўрашибди:

- Мамлакатимиздан олган энг катта таасуротингиз нима?

- Сиз дунёнинг энг бахтли инсонларисиз.

- Нега бундай ҳисобладингиз?

- Чунки, сизлар қанчалик ёмон яшаётганингизни билмайсиз, ҳатто.

Ҳа, бу Мадина деганлари аҳволимиз яхши-ёмонлигини қаердан ҳам билсин. Воқеалар шу йўналишда кетавериб, ўзи ҳам Россия ва Қозоғистондаги миллионлаб ўзбек мардикорлари қаторига қўшилиб қолса, ўшанда ақли киришга бошлаб, шу латифани эслаб қолса ажаб эмас.

Ўша Ўзбекистонга янги йилни байрам қилиш учун келган 4 та меҳмон Ялпи Ички Маҳсулотнинг ҳажми, демак, одамларнинг ўртача даромади бўйича ҳам, Европа давлатларидан 20-50 баравар, ҳатто қозоқлардан 8, туркманлардан 6 баравар орқада эканлигимизни билмаслиги мумкин, лекин Мадина Умарова ҳаром эмас, ҳалол пул топаётган журналист бўлса, буларни билиши шарт.