25 December 2012
21:17 - Дунёда биринчиларини танлаш давом этмоқда: Истанбул катта йиғилишлар ўтказиш бўйича биринчи бўлди
Ҳаётнинг ҳар бир соҳаси бўйича йилнинг биринчиларини танлаш касаликка айлангани ҳақида аввал ҳам ёзгандик. Касаллик, табиий, ҳали тузалгани йўқ. Биринчиларни танлаш давом этмоқда.

2012 йилда ҳар бирида 500 кишидан кўпроқ қатнашувчи бўлган халқаро конгресслар, яъни турли мажлису-анжуманлар ўтказиш бўйича Истанбул аввалги чемпионлар Париж, Лондон ва Барселонани орқада қолдириб, жаҳонда биринчи ўринни олибди. Бир йилда 53 та конгресс ўтказилибди.

Шаҳар ҳокими Қодир Тўрбош бу ҳақда шундай дейди: Асл мақсадимиз Истанбулга келаётган туристлар сонини орттириш. Бу йил шаҳримизга 8 миллион турист келди. Бу катта маваффақият. Лекин Римга 54 миллион, Парижга 32 миллион турист келганини ҳисобга олсак, ҳали уларга етиш учун кўп иш қилишимиз керак.