18 December 2012
02:46 -
Покистонда 17 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
Рakistan Today нашрининг ёзишича, Пешовар аэропортига 15 декабрь куни ракета ҳужуми уюштирилганидан сўнг Чағай ва Пешоварда хавфсизлик кучлари махсус рейдлар ўтказди. 19 нафар хорижлик ҳибсга олди. Чағай шаҳридаги автобекатида қўлга олинган 17 нафар кишининг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиб чиқди.
Дастбалки маълумотларга кўра, улар тегишли расмий ҳужжатларга эга бўлмай туриб, Эронга кетаётган эканлар. Бироқ Афғонистон орқали келган 17 ўзбекистонликнинг ёнидан ўқотар қуроллар топилмаган. Уларнинг шахсини аниқлаш мақсадида маҳкамага олиб кетишибди.