18 December 2012
01:27 -
Россиядан Лавровдан аввал музли циклон келди
Россиянинг Сибир ўлкасида кузатилаётган музли циклоннинг таъсирида Марказий Осиёда қаҳратоннинг янги рекордлари қайд этилди. Хусусан, Қозоғистоннинг Қарағандасида симоб устуни Целсий шкаласи бўйича -38.4, Жезқазғанда -33.9 даража, Павлодарда -45.2 даражани қайд этди. Остонада эса термометр - 40.6 да қотиб турибди.
Қаҳратон Қорақалпоғистоннинг Чимбойида ҳарорат -21.8 даражани, Томдибулоқда эса - 21.6 даражани ташкил этмоқда. Ўзимизнинг пойтахт ва вилоятларда ҳам -12 -14 даражадан юқори бўлаётган ҳарорат Лавровнинг кетиши билан илиши айтилмоқда. Мамлакатда газ ва электр тақчиллигига одамлар аллақачон кўникиб улгурди, дейди мухбиримиз.