18 December 2012
03:17 -
Сергей Лавров Тошкентга келди, лекин расмийлар бу ҳақда жим
Бугун тушдан кейин Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентга келди. Бу ҳақда ўрис оммавий ахборот воситаларида маълумотлар бор. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Сергей Лавровнинг Ўзбекистон раҳбарлари билан учрашиши ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросимида иштирок этиши режаланган.
Ўрсилар тарқатаётган хабарларга кўра, 18 декабр куни Сергей Лавров ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулазиз Комилов билан музокара қилади. Музокаралар чоғида Афғонистондаги вазият, жумладан, хориж қўшинлари 2014 йил охирига қадар бу мамлакатдан олиб чиқилиши Марказий Осиёдаги вазиятга қандай таъсир этиши мумкинлигига оид масалаларнинг муҳокама этилиши кутилмоқда.
Шунингдек, эртага Лавров Оқсаройда Ўзбекистон Президенти Ислом Карим билан учрашади. Афтидан музокараларнинг бош мавзуи МТС алоқа операторининг Ўзбекистондаги фаолияти бўлади. Регнум ахборот агентлиги Россиянинг бош дипломати Ўзбекистоннинг Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзолиги масаласини ҳам муҳокама қилишини ёзмоқда. Ўзбекистон яқиндагина ҳарбий уюшмаларга аъзо бўлмаслик ҳақида қонун ҳам чиқаришга улгурганини ҳисобга олсак, Лавров бу масалани жидиий равишда муҳокама қилиши мумкин эмас. У разведка учун тош отиб кетса керак, холос.
Қолаверса, русларнинг озгина бўлса ҳам ақли ишласа, Ўзбекистон тарафидан бошқа кучлар билан алоқа ўрнатишга ҳаракат бошлашлари керак.