17 December 2012
20:45 -
Фридум Хауз буюк ишлар қилмоқда, аммо ичидан масхарабозлар ҳам чиққани учун кечирим сўраши керак
Қароргоҳи АҚШнинг пойтахтида бўлган бу ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилот бутун жаҳон бўйлаб инсон ҳуқуқлари соҳасида олиб бораётган фаолияти тарихда қолади. Жуда кўп демократик мамлакатлар, хусусан, АҚШнинг ўзи, жуда кўп ҳолларда “Фридум Хауз”нинг тавсияларига қулоқ солишади.
Фридум Хауз ўзи олиб борган кузатувларнинг натижаси бўйича ҳар йили инсон ҳуқуқлари поймол қилинаётган давлатларнинг рейтингини ҳам белгилаб беради. Шу кунларда 2012 йилнинг рейтинглари эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон ва Туркманистон инсон ҳуқуқларини топташ бўйича жаҳоннинг энг ёмон 10 мамлакати ичида. Бу ташкилотнинг ҳисоботида НАТО давлатлари Ўзбекистон ҳудудларини Афғонистонга юк ташиш йўли сифатида ишлатишаётгани туфайли, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг бузилишига тўла эътибор бермаётганлари алоҳида урғуланади.
НАТО мамлакатларини бу масалада оқлаш ниятимиз йўқ, аммо, улар қонли уруш олиб бораётганлари сабабли, уларни тушунишга ҳаракат қилиш мумкин.
Аммо, Фридум Хауз ташкилотининг баъзи қилаётган ишлари сўзсиз қораланиши керак. Маълумки, Андижон воқеаларидан аввал бу ташкилотнинг Тошкентда офиси ҳам бор эди. Аввалига бу офис маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари ва демократлар билан ҳамкорлик қилди. Кейин шароит кескин ўзгарди. Бюро раҳбари Мюша Сервер Ислом Каримнинг маддоҳига айланди, ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари билан алоқани узди. Ҳозир у бошқа бир ташкилот тузиб олиб, Тошкентда ишини давом эттирмоқда.
Фридум Хаузнинг ўзи ҳам ҳозир ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари билан ҳамкорлик қилмайди, уларга ёрдам бермайди ҳисоб. Яқингача унинг Вашингтондаги қароргиҳида МХХ аганти эканлигини ҳамма биладиган бир ўзбек ҳам ишлади. Энди у АҚШнинг Халқаро Республикачилар Институтига жўнатилган. Бу - биз тарафимиздан “ўзбекларнинг анна-чапманларидан бири” деб айтилган Баҳтиёр Нишоновдир. У ягона эмас, Берлин ва Парижда ўтирган Умида Ниёзова ва Надежда Отаева деганлари ҳам бор.
Демоқчимизки, Фридум Хауз эски обрўсини сақлаб қолишни истаса, Мюша Сервер, Баҳтиёр Нишонов кабилар билан ишлагани учун, ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари билан феълан алоқа қилмай қўйгани учун ҳаммадан кечирим сўраши ва фаолиятини 21 аср реалликларига мослаши керак.