17 December 2012
13:45 -
Мисрда янги конституция бўйича референдумнинг биринчи босқичида исломчилар ғалаба қозонди
Мисрнинг янги президенти Муҳаммад Мурсий янги конститция ёрдамида ўзининг ҳокимиятини мустаҳкамлаб олиш ниятида. Буни тушунган дунёвий мухолифат конституция бўйича референдумни тўхтатишга ҳаракат қилди, аммо қилолмади. Ўтган шанба куни мамлакатнинг яримида референдум бўлиб ўтди. Референдум мамлакат бўйлаб бир кунда ўтказилса, уни кузатиш вазифаси топширилган судьяларанинг сони етарсиз бўлгани сабабли, у икки босқичда ўтказилади. Мамлакатнинг қолган қисми келаси шанба куни овоз беради.
Ўтган кунги референдумда 56,5 фоиз овоз билан янги конституция трафдорлари ғалаба қозонди. Катта эҳтимоллик билан тахмин қилиш мумкинки, келаётган шанба куни ҳам шу каби натижа бўлади. Чунки, янги конституция, дунёвий давлат трафдорларининг фикрича, кўпроқ Ислом қоидаларига асосланган ва Мисрда давлатни исломлаштиришга қаратилган, у бошқа динларга мансуб бўлганларнинг ҳуқуқларини ҳам ҳимоя қилмайди.
Зотан, Муҳаммад Мурсий ҳам аъзоси бўлган Озодлик ва Адолат Партиясининг мақсади шундай. Бу партия “Мусулмон-қардошлар” номли етарлича реакцион ҳаркатнинг сиёсий қанотидир. Баъзи мамлакатларда бу ҳаракат террорист ташкилот деб эълон қилинган.
Хуллас, мухолифатдаги дунёвий “Миллий Нажот Фронти”нинг лидери Муҳаммед эл-Барадейнинг (расмда) сўзлари билан айтсак, “миллат парчаланди, референдумда қонунлар бузилди, қатнашувчилар сони кўп эмас, исломчиларга ишонч камаймоқда” дейишга асос бор. Аммо, қолоқ миллатнинг кўпчилиги кўр-кўрона “Мусулмон-қардошлар”ни қўллаб-қувватлашига ва янги конституция учун овоз беришига шубҳа йўқ. Янги конституция қабул қилинса, Миср янги инқилоб томон яна бир қадам қилади.