17 December 2012
22:45 -
Ислом Каримнинг ақли киришга бошладимики, “Бирлик”нинг 20 йил аввалги таклифларини эслаб қолди? Бунинг ўрнига истеъфога кетиш керакмасми?
Бугун ЎзА агентлиги Ислом Каримнинг 14 декабрь куни Фарғона шаҳри Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги нутқини эълон қилди.
Баланд парқоз гаплардан иборат ва бир тийинга қиммат бундай нутқни Ислом Карим 7 декабрь куни Конституциянинг 20 йиллиги муносабаби билан ҳам қилган эди. “Ҳаракат” агентлиги унга ортиқча эътибор ҳам бермаганлиги ҳам маълум.
Аммо, Фарғонадаги нутқнинг қуйидаги парчаси эътиборга лойиқ:
“Илгари биз четга фақат пахта хомашёсини сотардик. Бугун полуфабрикат, яъни ип-калава маҳсулотини сотяпмиз. Дунёнинг узоқ-яқин ўлкаларида бизнинг ана шу маҳсулотларимизга талаб катта. Маълумки, пахта толаси – ноёб маҳсулот, уни етиштириш учун деҳқонларимиз йил давомида фидокорона меҳнат қилади. Мана шундай меҳнат эвазига олинган маҳсулот ҳисобидан минг-минглаб одамларимиз нафақат даромад топяпти, шу билан бирга, Ўзбекистон пахтасининг дунёда ном қозонишига ҳисса қўшмоқда. Шу маънода, бугун биз пахта хомашёсини биринчи босқичда ўзимизда қайта ишлаб, четга сотаётганимиз, албатта бу – катта ютуқ, деб таъкидлади Ислом Каримов.
Айни вақтда қимматбаҳо бойлик бўлган пахта толасини биздан сотиб олаётган бошқа мамлакатлар уни яна қайта ишлаб, тайёр маҳсулотга айлантириш орқали қўшимча равишда яна 2-3 карра кўп даромад олмоқда. Савол туғилади – нима учун шу ишни биз ўзимиз қилишимиз мумкин эмас?”
Эй худо, одамга ақл энди киришга бошладими? “Бирлик” буни 20 йилдан бери гапирарди. Ислом Карим “Эски уйни бузмасдан янгисини қурма!” шиори остида ҳеч нарса қилмас эди. Натижада иқтисодимиз чўкиш нуқтасига келди. Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича, демак, аҳолининг ўртача даромади бўйича ҳам, қўшниларимиз Туркманистон ва Қозоғистондан 6-8 марта орқада қолдик. Давлат Бюджети фақат чет элдаги меҳнат муҳожирларининг пул жўнатмаларига таяниб қолган.
Агар “Бирлик” ўз ичидан чиққан хоин 53-54-чилар зарбаси остида қолмаса эди, ўша пайтдаёқ ҳокимятга келган бўларди, бугунгача енгил саноатда инқилобий ўзгаришлар қилиб ва тола ўрнига тайёр маҳсулот сотишга ўтиб, мамлакатнинг Марказий Осиёдаги лидерлик ролини сақлаб қолган бўларди.
Ислом Карим “Бирлик”ни нг таклифларини 20 йилдан кейин тушуниш даражасига чиққан бўлса, ҳозир унинг битта йўли бор – “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охуннинг таклифини қабул қилиш ва дарҳол истеъфога кетиш.