14 December 2012
02:25 - “Ўзбекэнерго” ширкати раҳбари ишдан кетди
Президент қарорига мувофиқ, “Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компанияси Бошқаруви раиси Ботиржон Тешабоев лавозимидан четлатилди. Унинг ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Искандар Басидов Бошқарув раиси этиб тайинланди. Ширкатга яқин манбаларга кўра, Тешабоев Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг энергетика бўйича комплексига раҳбар қилиб тайинланиши мумкин. Аммо айрим оммавий ахборот воситалари унинг ўз фаолиятида сусткашликларга йўл қўйгани-ю, истеъфо билан қутула олмаслиги ҳақида ёзмоқда.

Масхарабоз Ўзбекистон шунақа, муҳим лавозимдаги одам ишдан кетади, Ислом Карим уни эртага яна ҳам кўтарадими ёки қамайдими, ҳеч ким билмайди. Ўзбек ош ейиш ва ош беришдан бошқа нарса билан қизиқмас экан, шундай бўлиши табиийдир. Мамлакат масхарабоз, миллат масхарабоз.