14 December 2012
01:52 - Соғлиқни сақлаш вазири муовини: “Ўзбеклар қўлбола консервадан заҳарланмоқда”
Қатор маҳаллий нашрларга интервью берган Ўзбекистон Бош санитар врачи, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Саидмурод Сайдалиев 10 кунда қўлбола консерва маҳсулотларидан заҳарланиб, 30 кишининг шифохоналарга келтирилганини таъкидлади. Вазир ўринбосарига кўра, консервадан заҳарланиш ҳоллари асосан Фарғона водийсида кўпроқ юз берган. Текширишларга кўра, қўлбола консервалар таркибидан ботулизм замбуруғлари топилган.

С. Сайдалиев вазирлик томонидан ботулизм, яъни заҳарланиш хасталиги кўпайишининг олди олинаётгани, бу борада мутасадди идоралар томонидан етарлича профилактика тадбирлари ишлаб чиқилаётганини таъкидлаган.