14 December 2012
03:20 -
Ҳаромийлар масхарабозлиги: Носир Зокир “Бирдамлик” сафидан чиқди, наманганликлар ҳам...

Шунингдек, “Бирдамлик”нинг Фарғона вилояти бўлими раиси Гулҳаё Бобожонова деган аёлнинг ҳам истеъфо хати сайтга жойлаштирилган. Бу аёл ҳам Эшонқуловадан панд еганини таъкидлаган. Хатлар мазмунидан кўринишича, жанжал “Бирдамлик”нинг Тошкентда ўтказилган қандайдир “ОШ” операцияси борасида чиққан.
Бу қоғоздагина бор бўлган ташкилотнинг вилоят раислари борлиги кулгидан бошқа нарсага арзимаслигини қўйиб туринг, бу масхарабозларнинг АҚШдаги бош ҳаромийси Баҳодир Чориев истеъфо хатига муносабат билдира туриб, Носир Зокир кабиларнинг 10 тасини ҳам биргина Малоҳат Эшонқуловага алмашмаслигини таъкидлаганига нима дейсиз?
Малоҳат Эшонқулова нечта Носир Зокирга тенг эканлиги, у аёлнинг ичкиликбозликка ружу қўйгани ва очкўз эканлиги бизни қизиқтирмайди, аммо у ҳам ўз тўдасидаги ҳаромийлардан бири эканлиги аниқ.
Сузишни билмаган ўрдакча сувга ҳам боши ҳам думи билан шўнғийди, деган гап бор. Мухолифатдаги бу ўрдакчаларнинг устидан кулиш ниятимиз йўқ, аммо биз тарафимиздан ҳарoмийлар деб баҳоланганларнинг қилиқлари - ўзбек жамиятининг аянчли аҳволидан бир саҳифа сифатидагина хабарга лойиқдир.